Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 февраль куни Чад Республикасининг қароргоҳи Москвада бўлган Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Абассалаҳни қабул қилди.
“Элчи Ўзбекистон Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди”, – дейилади ТИВ ахборотида.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари кўриб чиқилган. ТИВ матбуот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Чад ўртасидаги муносабатларда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар муҳим ўрин тутади.
“Элчи ўз давлатини 2014-2015-йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида сайланишида Ўзбекистон томони қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди”, – дейилади ахборотда.
Учрашувда баъзи халқаро муаммолар ҳам муҳокама қилинди.