Бортида Болгария бош вазири Войко Борисов бўлган ҳукумат самолёти София аэропортига хавфли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда БГНЕС агентлиги хабар берди.
Вазир Софиядан Брюсселдаги Европа Кенаши мажлисига учиб кетаётган бўлган. Аммо ҳавога кўтарилгач, самолёт қисмларида муаммолар пайдо бўлгач, учувчи лайнерни қўндиришга мажбур бўлган. Самолёт аэропорт устида 1 соат учиб турган. Ва фақатгина 5 уринишдагина қўнишга эришган.
Шундан сўнг хавфсизликни таъминлаш мақсадида аэропортга ўт ўчириш машиналари юборилган.
Idrok.uz