Россиянинг Владикавказ шаҳрида «Кулрангнинг 50 кўриниши» номли филмга тушишни истайдиганлар деярли топилмади. Аҳоли сони 350 минг нафарни ташкил этган ҳолда атиги 200 дона чипта сотилган.
Маълум бўлишича, аввалроқ филмда осетинларга қарши лавҳаларнинг гувоҳи бўлган аҳоли вакиллари Осетия раҳбари Таймураз Мамсуровдан филмнинг республика ҳудудида қўйилишини тақиқлашни сўрашган.
Шимолий Осетия маданият вазири Фотима Хабалованинг сўзларига кўра, аҳоли хулқига таъсир этувчи филмларни уйда кўриш маъқул. Кинотеатр раҳбарияти ҳам намойиш этилаётган маҳсулотларнинг аҳлоқий таъсирига аҳамият бериши лозим.
Idrok.uz