Судан армияси қуролли кучлари Дарфур шаҳридаги 200 дан ортиқ хотин-қизларга тажовуз қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Human Rights Watch хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шаҳарга қилинган 36 соатлик ҳужум чоғида 221 нафар аёл жабрланган.
Ҳарбийлар уйларга кириб эркакларни калтаклаб аёлларга тажовуз қилишган ва буни уларнинг қочоқларга ёрдам кўрсатганлиги билан изоҳлашган.
Idrok.uz