O'tkazib yubormang

ДСИ ходими 6 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ғиждувон туманида яшовчи Жаҳон Калоновга тегишли дўконга ДСИ ходимлари ташриф буюришганида унинг муддати ўтиб кетган гувоҳномаси билан ҳеч қандай кирим ҳужжатларисиз қурилиш маҳсулотларни сотиб, даромадни кассага урмай ишлаб юргани маълум бўлди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

скачанные файлы

Туман ДСИ бўлим бошлиғи Мансур Аҳмедов тадбиркорнинг фаолиятида қисқа муддатли текшириш ўтказди. Ушбу жараёнда Ж. Калоновга тегишли 312 млн 600 минг сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди. Аммо солиқ идораси ходими матсаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 287 млн 160 минг сўмлик товарларни ҳужжатларда расмийлаштирмади. М. Аҳмедов ғараз мақсадларни кўзла, кири қилинган маҳсулотлар миқдорини камайтириб кўрсатиш орқали расмий ҳужжатлар ҳисобланган далолатнома ва баённомаларга ҳам сохта ёзувлар киритди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди бу икки кимсага нисбатан қонуний зажо тайинлаб, ҳукм чиқарди. Унга кўра, Ж. Калонов 2 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақидан 30 фоизи давлат даромади ҳисобига ушлаб қилинган ҳолда, 3 йил муддатга моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter