O'tkazib yubormang

Бруней биринчи марта Ўзбекистонга элчи юборди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16 февраль куни Брунейнинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Бандар-Сери-Бегаван шаҳрида) Ҳожи Маҳади бин Майдинни қабул қилди.

Бруней

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, элчи Ўзбекистон Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширган.

Мулоқот чоғида Абдулазиз Комилов Брунейнинг Ўзбекистондаги биринчи элчисини юқори мавқега тайинланганлиги билан табриклади ва унга масъулиятли миссиясида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат мобайнида ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тизилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди ва вазирликлараро маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш зарурлиги эътироф этилди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter