O'tkazib yubormang

Акмал Саидов Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 16 февраль куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти сайловчилари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов билан учрашди, деб хабар бермоқда ЎзА.

05122011-039

Президентликка номзоднинг ишончли вакили, Термиз давлат университети профессори С.Турсунов иштирокчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Тадбирда Президентликка номзод А.Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзоднинг сайловолди дастурида миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, миллий ўзликни англаш, тарихни ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу жумладан, дастурда мамлакатимизда замонавий ривожланган демократик жамиятни шакллантириш, Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, кучли миллий иқтисодиётни шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом ахборот маконини яратиш ҳамда халқаро муносабатларда мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қатор устувор вазифалар белгиланган.

Шунингдек, шу куни А.Саидов Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили, вилоят телерадиокомпанияси раиси У.Нусуров йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ҳар иккала учрашувда сайловчилар 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирилди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter