O'tkazib yubormang

«Диний экстремизм ва терроризм тахдиди: хушёрлик ва огоҳликни кучайтириш»

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Диний экстремизм ва терроризм тахдиди: хушёрлик ва огоҳликни кучайтириш»мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

IMG_7482

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича масъул ходим Баҳодир Даминов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Музаффар Комилов, ЎзДЖТУ ректори Шуҳрат Қаюмов, университет проректорлари, деканлар, «Камолот» ЁИҲ етакчилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Тадбирни университет ректори Шуҳрат Қаюмов кириш сўзи билан очиб бериб, ёшлар ўртасида диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг салбий оқибатлари, интернет тармоғидаги маънавиятимизга зид бўлган айрим сайтлар, ўйинлар, маълумотлар, материаллар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

IMG_7488

Шундан сўнг меҳмонлар кун тартибига киритилган масалалар бўйича маъруза қилиб, талабаларга диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг ғоявий таъсирлари, глобаллашув даврида маънавий тахдидлардан огоҳ бўлиш каби масалаларда уларга зарурий тушунча бердилар.

IMG_7498

Тадбир сўнггида талабалар билан диний секталар, миссионерлик фаолияти, прозелитизм, интернетдаги мавжуд салбий ғояларга йўналтирилган сайтлардан фойдаланиш оқибатида келиб чиқаётган фожиали ҳодисалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилиб уларга айнан терроризм, экстремизм, миссионерликнинг оқибатлари акс этган  видеолавҳалар намойиш этилди.

Idrok.uz

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter