Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ўз ходимларининг хорижга чиқишига чеклов киритгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Бу ҳақда “РИА “Новости” хабар берди.
“Ички ишлар муассасалари ходимлари давлат хизматида бўлганлари сабабли бу уларга муайян шароитларда бир қатор чекловларни ўз ичига оладиган алоҳида жавобгарликни юклайди”, деб айтди ИИВ вакили.
Унинг сўзларига кўра, ИИВнинг бу қарорини ички ишлар ходимлари тўғри қабул қилишган.