Афғонистонда “Толибон” ҳаракати камикадзеларининг ҳужуми натижасида 10 нафар полициячи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда, полиция вакилига асосланиб, Agence France-Presseахборот агентлиги хабар бермоқда.
Яна саккиз нафар полициячи ушбу ҳодиса натижасида жароҳатланган.
Қайд этишларича, ҳужум тўрт нафар камикадзе томонидан амалга оширилган.
Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш рўй бергани маълум бўлганди.