O'tkazib yubormang

Ёнғин натижасида 1 ёшли гўдак ҳалок бўлди

Ўтган ҳафтада республикамизда 170 та ёнғин ҳолати юз берди. Ёнғинлар оқибатида 2 киши турли куйиш даражалари билан жароҳатланди ва 4 киши ҳалок бўлди.

скачанные файлы

Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида жойларда умумий ҳисобда 1 млрд 243 млн 889 минг 228 сўмлик қурилиш ва 1 млрд 75 млн 744 минг 669 сўмлик бошқа турдаги материаллар сақлаб қолинди.

Жумладан, Наманган туманида яшовчи  К. Саримсақов кечқурун сигарет чекиб ухлаб қолгани туфайли уйида ёнғин келиб чиқиб, 40 кв. м ҳудуддаги уй бутунлай ёниб кетган ва унинг ўзи оламдан ўтган.

Қўлбола иситиш печи назоратсиз ҳолда қолдирилиши ва ундан кўмир чўғининг гиламга тушиши оқибатида эса Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи М. Рашидовнинг хонадонида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Уй эгасининг тутундан димиққан 1 ёшли набирасига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати  хабар бермоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter