O'tkazib yubormang

Ироқнинг БМТдаги вакили “ИШИД” қурбонларнинг тана аъзоларини сотишини маълум қилди

“Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчи ташкилоти жангарилари ўлдирилган одамларнинг тана аъзоларини сотишади. Бу ҳақда, Fox News’нинг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Ироқ доимий вакили маълум қилди.

скачанные файлы (5)

Ироқ вакилининг фикрича, тана аъзоларини сотиш террорчилик ташкилотининг пул топиш бўйича асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ироқ доимий вакилининг қайд этишича, оммавий қабрларда танасига жарроҳлик йўли билан таъсир қилинган жасадлар топилган, деярли барча ҳолатларда қурбонларнинг буйраклари бўлмаган.

Ироқ доимий вакилининг сўзларига кўра, “ИШИД” жангарилари, катта эҳтимол билан, айнан тана аъзоларини олиш мақсадида ҳам оммавий қатлларни ташкил этишади.

Бундан ташқари, Ироқ доимий вакили халқаро жамоатчиликни террорчилар сотаётган ички тана аъзоларини қабул қилиб олаётган каналларни топиш бўйича тергов-суриштирув олиб боришга ҳам чақирди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter