Кувайтда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Stadion.uz.
Аввлароқ, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) таркибида янги Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА) ташкил қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этишларича, Кувайтдаги йиғилишда ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этган.
“Йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, МОФАнинг бош офиси Тошкентда жойлашадиган бўлди. ЎФФ президент Мираброр Усмонов МОФАга раҳбарлик қилади”, – дейилади Stadion.uz хабарида.
Маълумот учун, МОФАга 6та давлат аъзо бўлиб кирган: Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон.