O'tkazib yubormang

Қатар Мисрдан элчисини чақириб олди

Қатар хукумати Араб давлатлари лигаси йиғилишида Мисрнинг ИШИД жанггариларига авиазарба йўллаши билан боғлиқ масала муҳокамасидан сўнг, Қоҳирадан ўз элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олган. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ОАВ маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

qatar-flag

300px-Qatar-1

Қатар ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, расмий Доҳа Қоҳирадаги ўз элчисини Мисрнинг Араб давлатлари лигасидаги баёнотидан сўнг чақириб олишга қарор қилгани айтилсада, баёнотнинг нима ҳақда бўлгани маълум қилинмаган. Шунга қарамасдан, Al-Jazeera телеканали хабарига кўра, ушбу баёнотда Миср делегациясининг Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблагани айтилмоқда.

Маълумки, 15 февраль куни интернетда ИШИД жангариларининг Ливия ҳудудида мисрлик христианларни (21 киши) қатл этиши тасвирланган видео лавҳаси тарқатилганди. Шундан сўнг, Миср бунга жавобан Ливиянинг террорчилар эгаллаб олган Дерна шаҳрига авиазарбалар йўллаган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter