O'tkazib yubormang

Анқара прокуратураси давлат раҳбари оиласига таҳдид қилиш иши бўйича тергов бошлади

Анқара прокуратураси Туркия преизденти Ражаб Тойиб Эрдўган шикояти асосида унинг оила аъзолари ҳаётига таҳдид қилиниши ҳолати бўйича текширув ишларини бошлади.

2014167175

“Президентнинг расмий мурожаатида унинг қизи ҳаётига суиқасд қилиш бўйича таҳдид бўлганидан шикоят қилинган”, – дейилади прокуратура ҳисоботида.

Турк ОАВларида маълум қилинишича, ўтган йилнинг 7 июнида бўлиб ўтгақн парламент сайловлари арафасида “Адолат ва тараққиёт” партияси раҳбари бўлган Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қизи Сумайя ҳаётига таҳдид қилинган. Бу таҳдид ташкилотчиларидан бири сифатида парламент сайловларида рақиб томон бўлган “Халқ-демократлар партияси” депутати Умут Оран номи тилга олинмоқда.

Гумонланувчи эса, бу айбни инкор қилмоқда ва бу шунчаки сайловда рақибларга қарши қилинадиган юриш эканини таъкидламоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter