Гондурас пойтахти Тегусигалпе шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ярмаркасида бир неча портлашлар рўй берди. Натижада, таркибида 6 нафар ёш болалар бўлган 70 нафар одам жабрланган. Бу ҳақда The Sun Daily хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, портлашга ярмаркадаги қувват манбалари учун ажратилган газ баллонлари сабаб бўлган.
Жабрланганларнинг кўпчилигида 2 ва 3 даражали куйиш қайд этилган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари айни вақтда аҳолидан қон топшириб донорлик қилишни сўрамоқда.
Idrok.uz