Украина ташқи ишлар вазири шу йилнинг март ойида Японияга давлат ташрифи амалга оширадиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «Киодо» агентлиги хабар бермоқда.
Ташриф давомида у ҳамкасби Фумио Кисидо билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва молиявий ёрдам бўйича ҳамда Украина президенти Петр Порошенконинг Японияга ташрифи каби масалаларни муҳокама этишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, ташриф 1 мартдан 3 мартгача давом этади.
Idrok.uz