Кембриж университети вакиллари юздаги хуснбузарларнинг тошишини олдини олувчи Lycotec шоколад ишлаб чиқариш фирмасини тузишмоқчи.
Улардан бирининг сўзларига кўра, 7,5 грамли бир плитка Esthechoc шоколади ўзида антиоксидант астаксантин ва какао полифенолларини сақлайди.
«Биз аквариумдаги балиқларнинг тилла ранги ва фламингодаги пушти рангни сақлаб туришга ёрдам берувчи антиоксидантларни ишлатамиз. Клиник синовлар якунида кўнгиллиларнинг (50-60 ёшли) териси 20-30 ёшлиларники каби кўриниш берди. Шундай қилиб биз терининг жисмоний хусусиятини оширдик», дейди компания асосчиси Иван Петяев.
Шу йили Лондонда бўлиб ўтиши керак бўлган Global Food Innovation Summit конференциясигача шоколад нархи ошкор этилмаслиги маълум қилинди.
Idrok.uz