O'tkazib yubormang

Тошкент метросида вагоннинг эшиклари ёпилмай қолди

Тошкент метросининг “Чилонзор” йўлида “Бунёдкор” бекатидан кейинги бекатга юрмоқчи бўлганида, охирги – тўртинчи вагоннинг эшиклари ёпилмай қолди.

Йўловчилардан бирининг сўзларига кўра, воқеа юз берган пайтда бекатдаги соатлар 13:32 ни кўрсатиб турган.

скачанные файлы (2)

Дарҳол етиб келган метро ходимлари носозликни 5 дақиқа давомида тузатишга уринишган. Лекин бесамар уринишлардан кейин бу поезд ичидаги 200 нафарга яқин йўловчи бекатда қолдирилиб, поезд очиқ эшиклар билан йўлни давом эттирган.

Хабар берган гувоҳнинг айтишича, эшиклари бузилиб қолган вагоннинг рақами  87-, 47- эди. У бироз вақт ўтиб, “Пахтакор” бекати яқинида  усталар шу вагонни таъмирлашаётганлигини кўрган.

Носозликнинг сабаби ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, бу вагоннинг фойдаланиш муҳлати тугаб бўлган, деб ёзади kun нашри.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter