Туркия армияси Сурияда Сулаймон Шоҳ қабрини қўриқлаётган аскарларни эвакуация қилиш бўйича операцияни бошлади.
The New York Times’нинг қайд этишича, ҳудуд ўтган йилдан бери “Ироқ ва Шом ислом давлати” жангарилари назорати остида қолмоқда.
Сулаймон Шоҳни Усмонли салтанатининг асосчиси сифатида кўрилади. Ҳозирги вақтда қабрни Туркия армиясининг фахрий қоровули қўриқламоқда.
Расмий Анқаранинг фикрича, мақбара ҳудуди Туркияга тегишли.
Хабар беришларича, Суриянинг курдлар яшайдиган Кобани шаҳридан танклар ва бошқа оғир қурол-аслаҳа конвойи ўтган.
Қайд этишларича, Туркия армиясининг махсус операцияси Кобанининг курд кантони Энвер Муслим билан келишилган.
Операциядан кўзланган мақсад 40 нафар турк аскарини эвакуация қилишдан иборат, ушбу аскарларнинг 20 нафари элит-жангчи ҳисобланади.