Ўзбекистонда 29 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловини кузатиш мақсадида ташриф буюрган, ЕХҲТнинг 11 кишидан иборат асосий кузатув комиссияси Тошкентга келган. Бу гуруҳга италиялик Каетана де Зулуета раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот хизмати хабар берди.
Бу миссия 23 февраль куни Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудларида ўз ишини бошлашни режалаштирган.
Бу кузатув гуруҳининг асосий вазифаси 29 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг демократик асосларда ўтишини кузатишдан иборат бўлади.
Кейинроқ келадиган тўлиқ миссия таркибида эса, Европанинг Польша, Беларусь, Россия, Франция, Швейцария, Молдова, Латвия, Канада, Италия каби 20га яқин давлатларидан вакиллар бўлиши кутилмоқда.
Бу миссия жойлардаги вазиятни ўрганиб, март ойининг биринчи ярмида ўз монторинги хулосаларини тақдим этиши маълум қилинган.