O'tkazib yubormang

Порошенко БААга нега келди?

Украина президенти Пётр Порошенко БААга ишчи сафар билан келди. Порошенко ўз сафари давомида IDEX-2015 халқаро мудофаа саноати кўргазмасига ташриф буюради. Бу ҳақда Украина президенти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.

d6d08303_1

“23-24 февраль кунлари президент БААга ишчи сафар уюштиради. Сафар давомида президент IDEX-2015 кўргазмасига ташриф буюради ҳамда БАА бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Ол Мақтум билан учрашув ўтказади”, дейилган ушбу хабарда.

Украина президенти матбуот хизматининг таъкидлашича, БААда ўтаётган ушбу кўргазмада қуруқликдаги қўшинлар ва ҳавога қарши мудофаа қурол-аслаҳалари, денгиз техникаси намойиш этилмоқда. 2015 йилдаги кўргазмада учувчисиз учиш қурилмалари павильонининг очилиши янгилик сифатида тақдим этилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter