Танзания шарқидаги мактаблардан бирини яшин уриб, 4 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир ўқитувчининг ўлимига сабаб бўлди.
Бу фожиа мамлакат шарқидаги Кигома вилояти ҳудудида рўй берган.
“Ньякасанда қишлоғидаги мактабга яшин тушиб, синфхонадаги 4 ўқувчи ва бир ўқитувчини ўлдирди. Яна 17 ўқувчи шикастланган”, – дейди шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Уильям Литухи Франс Пресс агентлигига берган интервьюсида.