O'tkazib yubormang

Тошкент метрополитенида ғайриоддий реклама тури пайдо бўлди

Метронинг “Ойбек” бекатида синов тариқасида жорий этилган янгилик кўплаб пойтахтликларга  манзур бўлди. Бу ерда  тоннел деворларида  махсус проектор  ёрдамида  ижтимоий роликлар, шунингдек, Ўзбекистон табиати ва обидалари тўғрисидаги  манзаралар намойиш қилинмоқда.

images (2)

Метрополитен вакилининг тушунтиришича, айни пайтда “Ойбек” метросида   ижтимоий  роликларни  намойиш қилувчи  проектор ўрнатилган.  Агарда техник синовлар муваффақиятли якунланадиган бўлса, ижтимоий роликларга реклама қўшилиши  мумкин. Бунга ўхшаш проекторлар бошқа бекатларда ҳам  тахминан икки-уч ойдан сўнг пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирча жиҳозларни ўрнатиш ишлари олиб борилиб, айрим камчиликлар бартараф  этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай проекторлар Хитой, Россия, Украина  ва бошқа қатор давлатлар метрополитенларида  ўрнатилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter