O'tkazib yubormang

Британиялик рассом Ғазода расм чизди

Британиялик рассом Бэнкси Ғазо секторида меҳмон бўлди ва бир неча граффити чизиб кетди. Бу ҳақда Meduza.io хабар бермоқда.

Суратлардан бирида кузатув минорасига ўрнатилган арғимчоқда болалар учаётгани тасвирланган.

Вайрон бўлган бино деворига чизилган бошқа бир граффитида мушукча металл арматура ўрамини ўйнаб ўтирганини кўриш мумкин.

banksky_2

Ғазоликлардан бири рассомдан ушбу сурат маъносини тушунтириб беришни сўраганида, Бэнкси ўз сайтида Ғазодаги вайронагарчилик ҳақида сўзлаб беришни хоҳлаётганини, бироқ интернетдаги одамларни “фақат мушукчалар қизиқтириши”ни айтган.

Учинчи граффити эса фақат эшигининг ўрни қолган уй эшигига чизилган. Унда бошини чангаллаб ўтирган одам сиймоси тасвирланган.

Бэнксининг YouTube-каналида унинг Ғазога сафари ҳақида видеоҳисобот эълон қилинган. Видеода бошига капюшон ёпинган киши трафарет ёрдамида деворга граффити чизаётганини кўриш мумкин, бироқ видеода бу одамнинг кимлиги айтилмаган.

Бэнкси – стрит-арт жанрида ижод қилувчи жаҳондаги энг машҳур рассомлардан биридир. Унинг ишларини Лондон, Нью-Йорк ва бошқа кўплаб йирик шаҳарларнинг кўчаларида кўриш мумкин. Рассомнинг шахси ҳақида ҳеч бир аниқ маълумот йўқ.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter