O'tkazib yubormang

РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ БАРЧА МАҲАЛЛАЛАРИДА ОТАХОНЛАР ЧОЙХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

2015 йил 18 февралда қабул қилинган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини янги босқичга кўтаришга доир ишлар самарадорлиги оширилади.

Кексалар  учун туман ва маҳаллаларда қизиқиши бўйича клублар ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Шуниси диққатга сазоворки, барча маҳаллаларда отахонлар чойхоналари ташкил этилади ва уларда зарур шароитлар яратилади. Одатда чойхонада маҳалла аҳли бир пиёла чой устида суҳбатлашиш, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш, шахмат-шашка ўйнаш учун тўпланади. Энди бу ерда улар биргаликда телевизор орқали махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар томоша қилиши мумкин. Жорий йилда кексалар учун мўлжалланган бундай томошалар тайёрлаш янада кўпаяди.

чойхона

Бундан ташқари, бу йил ёши улуғ инсонлар кинотеатр, театр, музей, концерт томошалари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга бепул бориш имкониятига эга бўлади. 100 ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш учун «Аср билан юзма-юз» акцияси ва бошқа шу каби тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган, деб ёзади ЎзА.

Эслатиб ўтамиз, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 2 триллион 246,5 миллиард сўм ва 229,6 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter