O'tkazib yubormang

NATO’га тегишли 4та ҳарбий кема Қора денгизга кириб келди

Қора денгиз сувларига NATO’нинг 4та ҳарбий кемаси сузиб кирди. Бу ҳақда Интерфакс хабар берган.

Фабрика-Форматов408_600x385

“Қора денгиз ҳудудига ракета отувчи қурилма билан жиҳозланган канадаликларнинг “Фредериктон” фрегати, АҚШнинг “Виксбург” крейсери, германияликларнинг “Спессарт” танкери ва Туркиянинг “Тургутраис” номли фрегати олиб кирилган”, дейилади манбада.

Маълум қилинишича, 5 март куни ракета отувчи қурилма билан жиҳозланган, NАТО таркибидаги яна иккита фрегат Қора денгизга жойлаштирилади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, 1936 йилда имзоланган Монтре конвенциясига кўра, Қора денгиз бўйида жойлашмаган давлатларнинг кемалари бу денгизда 21 кундан ортиқ вақт давомида қолмаслиги белгилаб қўйилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter