O'tkazib yubormang

Islom.uz сайти хакерлар ҳужумига учради

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этганлари ҳақидаги хабар тарқатилганидан 3 соат ўтмасдан у зотнинг www.islom.uz сайти хакерлар ҳужумига учради. Сайтда ҳужум Anonymous хакерлар уюшмаси томонидан амалга оширилгани тўғрисида ёзув ва Франциянинг “Шарли Ҳебдо” журнали чоп этган Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.ни ҳажв этган карикатура жойланган. Ушбу саҳифадаги расм манзили Польшадан эканлиги маълум.

www.uz 10 март куни www.islom.uz сайтига 21000 дан ортиқ киши ташриф буюрган. www.islom.uzпортали ўзбек тилидаги энг катта диний-маърифий сайт ҳисобланади.

islomuz

Порталнинг http://hadis.islom.uzhttp://tib.islom.uzhttp://media.islom.uzhttp://forum.islom.uz сайтлари ҳам бузилган, бошқа сайтлари ишламоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter