O'tkazib yubormang

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида янги чегара пункти очилди

Қозоғистон парламенти мажлиси (қуйи палатаси) Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги давлат чегара пунктлари тўғрисида 2006 йил 4 сентябрда имзоланган келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

4351025

“Баённоманинг асосий мақсади – Мактаарал бекатини қозоқ-ўзбек чегара пункти қаторига қўшишдан иборат. Мазкур чегара пункти Қозоғистоннинг Сирдарё сув омборидаги юкларни Ўзбекистон темир йўли орқали олиб ўтишни таъминлайди. Аввалроқ Ўзбекистон томони бизнинг поездларимизни ушбу йўналиш бўйича Мактаарал чегара пункти рўйхатига киритилмагани учун ўтказмаётган эди. Баённома имзолангандан сўнг ушбу муаммо ҳал этилди”, – дейди инвестиция ва ривожлантириш вазири Асет Исекешев, депутатларга ҳужжатни тақдим қилиш вақтида.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter