O'tkazib yubormang

Арманистон давлат тузумини ўзгартиради

Арманистон президенти Серж Саргсян шанба куни мамлакат сиёсий бошқарувини парламент республикаси шаклига ўзгартиришни кўзда тутувчи конституциявий концепцияни тасдиқлади.

03-152

 Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарларга кўра, концепция конституциявий ислоҳотлар бўйича махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган.

Президент комиссия аъзоларига, сиёсий партиялар билан концепцияда илгари сурилган масалаларни амалга оширишни муҳокама этишни ва партиялар томонидан билдирилган таклиф ҳамда камчиликларни умумлаштиришни тайинлаган.

Конституциявий ислоҳот умумхалқ референдуми орқали амалга оширилиб, мазкур сиёсий тадбирнинг ўтказилиш муддати маълум қилинмаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter