O'tkazib yubormang

Рамзон Қодиров:» Ямандаги теракт “ислом учун курашишга алоқадор эмас”

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Яманда 142 кишининг умрига зомин бўлган терактни қоралаб чиқди. Унинг сўзларига кўра, бу теракт “ислом учун курашиш билан ҳеч қандай алоқадорликка эга эмас”. Бу ҳақда у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзган.

скачанные файлы (4)

“Бугун Яманда жуда кўп қон тўкилди. Террорчилар мамлакат пойтахти Санодаги иккита масжидда ўзларини портлатиб юборишди. Охирги маълумотларга кўра, 150 га яқин одам ҳалок бўлган. Ва қурбонлар сони ортиб бормоқда… Бу қабиҳликнинг ислом учун курашиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунингдек, бугун Покистонда ҳам теракт содир бўлди, ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида айтилмоқда. Мана, АҚШ ва Ғарб давлатлари Ливия, Миср, Сурия, Ироқ, Тунис, Яман ва Афғонистонга қандай эркинлик ва демократия олиб келишди”, деб ёзади Қодиров.

Қодиров “энди бу тажрибалар православ Украинасида ҳам муваффақият билан қўлланмоқда”, дея таъкидлаб ўтди.

Чеченистон раҳбари Яманда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, яқинларига чин дилдан ҳамдардик билдиришини маълум қилди.

Маълумот учун, 20 март куни Яманда иккита террорчи Санода жойлашган Бадр ва Ал-Ҳашуш масжидларида жума намоз пайтида ўзларини портлатиб юборган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter